Минора
Минора — (араб. - маёқ) - асосан, масжид ва мадрасалар ёнида ёки уларга туташ қурилган баланд иншоот. Муаззин М.га чиқиб, азон айтади - намозхонларни ибодатга чақиради. Баъзи М.лар шаҳарга, маълум бир меъморий мажмуага кўрк ва салобат берувчи ёдгорлик сифатида ҳам қурилади. Мас., Самарқанд, Хива (Исломхўжа мадрасасининг минораси, Калта минор) ва Бухородаги (Минораи Калон) М.лар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!