Микоил
Микоил — Мекоил - исломда тўрт бош фариштадан бири (Азроил, Жаброил, Исрофил билан бирга). Диний анъанада коинотни моддий таъминловчи фаришта ҳисобланади. У Қуръонда Жаброил билан бир қаторда тилга олинади (2-сура 92-оят). Ривоятларда айтилишича, М. Жаброил билан бирга Одаматога биринчи бўлиб сажда қилган, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг кўксиларини ёриб, юракларини поклаган. Мусулмонларга Бадр жангда бошқа фаришталар билан бирга ёрдам қилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!