Мол
Мол — (кўплиги амвол) - хусусий, мулк (ўтроқ арабларда - "пул", "бойлик", бадавийларда -"туялар", "чорва"). Ўрта аср муаллифларининг тушунтиришларига кўра, М. тўртта категорияга ажралади: "соқов" (қимматбаҳо тошлар ва пуллар), "сўзловчи" (қуллар ва чорва), товарлар ва кўчмас мулк. Тор маънода М. - молия, пул маблағлари (молия ва солиқларга доир кўп рисолалар ҳам шундай аталган - "Китоб ал-амвол"), шундан байт- ул-мол ва мол ал-муслимин (барча мусулмон жамоасига тегашли маблағлар); баъзи ҳолларда М. натурал солиқлардан фарқли равишда пул билан тўланадиган солиқларни англатган. У ёки бу шаклда М. мусулмон халқларининг барча тилларига ўтган. И.ч. ёки саллаллоҳу алайҳи ва салламдога қўйилган маблағлар раъс ал-мол (асосий маблағлар, сармоя), даромад еса, - ғалла, рибҳ деб аталган. Ҳозирда раъс ал-мал сўзи "сармоя" истилоҳининг айнан мазмунини беради.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!