Моликийлик
Моликийлик — суннийликдаги диний-ҳуқуқий мазҳаблардан бири. Молик ибн Анас асос солган. М. Мадинада пайдо бўлди, Арабистон я. о.га, кейин Миср, Шим. Африка ва Андалусияга тарқалди. Молик ибн Анаснинг "ал-Муватта’" ("оммавий, барчага тушунарли" маъносида) асари М. таълимотининг асосий манбаи ҳисобланади. М. тарафдорлари Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётликлари вақтида илк исломда шаклланган фиқҳ меъёрларини тан олади, фиқҳнинг асосий манбаи сифатида Қуръон ва суннага таянади, Мадинанинг саллаллоҳу алайҳи ва салламодли аҳолиси якдиллик билан маъқуллаган қоидаларнигана ижмў деб ҳисоблайди. Шу билан бирга мусулмонларнинг умумий манфаатларига жавоб берувчи шариат ҳукмларига монелик қилмайди. Ҳоз. вақтда ҳам бу мазҳаб қоидаларининг Марокаш, Тунис, Жазоир ва Ливия никоҳ-оила ва мулкка оид ҳуқуқига сезиларли таъсири бор. У Ливиянинг бир қатор жиноят қонунлари асосини ташкил етади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!