Миҳна
Миҳна — "синов". 833 й.дан бошлаб аббосий халифалари Маъмун, Муътасим ва Восиқ даврида мавжуд ҳокимиятга нисбатан холис ёки нохолис еканликларини билиш мақсадида илоҳиётчилар М.га дучор қилинганлар Қуръонни ўз вақтида яратилганини (ҳудус ал-Қуръон) еътироф етганлар холис деб ҳисобланганлар, бунинг аксини айтганлар еса, қатағон қурбонларига айланган. М. авваламбор Бағдодда ўтказилган, унинг қурбонларидан бири Аҳмад ибн Ҳанбал бўлган. Халифа ал-Мутаваккил 849 й. Қуръоннинг келиб чиқиши ҳақидаги ҳар қавдай мунозарани ман етиши билан М.га чек қўйилган. МОЗОР (араб - зиёрат қилиш жойи) -ўтмишдаги машҳур шахслар, хусусан, азиз-авлиёлар дафн етилган жой. Ислом динигг кўра, улуғ зотларнинг қабрларини зиёрат килиб. уларнинг руҳларини дуои хайрлар билан хотирлаш саллаллоҳу алайҳи ва салламобли ишлардан ҳисобланади, Лекин, марҳум азиз-авлиёлар қабрига сиғиниш, улардан мадад сўраш, фарзанд, шифо тилаш шаръан ман етилади. М.да ҳожат сўралганда фақат Аллоҳнинг ўзидан сўраш лозим.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!