Таҳорат боблари
Каъб ибн Моликнинг қизи Кабшадан ривоят қилинди: У (Кабша) Абу Қатоданинг ўғли ҳузурида (никоҳида) эди. Абу Қатода (бир куни) уларнинг уйига кирди. (Кабша) айтадики, «У кишига таҳорат суви келтирдим. Шу пайт сувсаган бир мушук келиб қолди. (Абу Қатода) идишни элтиб, мушукка сув ичирди. Менинг қараб қолганимни кўриб, айтдики, «Эй биродаримнинг қизи! (Бундан) ажабландингми?» «Ҳа», дедим. (Шунда) деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мушук нажас эмас. Чунки, у ҳамиша атрофингизда айланиб юрадиган жониворлардандир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ит теккан идиш етти марта ювилади, биринчи ва охирги мартаси тупроқ билан ювилади. Мушук ялаган идиш эса бир марта ювилади».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешоб қилаётган эдилар, бир киши салом берди; саломига алик олмадилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам сут ичдилар ва сув келтиртириб, оғиз чайқадилар, сўнг: «Сутда ёғ бор», дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у деди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам мендан: «Тулумингда нима бор?» деб сўрадилар. «Набиз», дедим. Шунда: «Покиза хурмо ва тоза сув!» дедилар. «Сўнг шу билан таҳорат олдилар», дейди.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбуд-Дардо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қайт қилдилар, шунда рўзаларини очдилар ва (янгитдан) таҳорат олдилар». (Маъдан ибн Абу Талҳа айтадики), Дамашқ (Шом) масжидида Савбон билан учрашиб қолдим ва унга бу ҳадисни баён қилдим. Дедики, «Рост айтибди, мен (ўшанда) Расулуллоҳнинг қўлларига таҳорат суви қуйиб турган эдим».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам жуфти ҳалолларидан бирини ўпдилар ва таҳорат олмасдан, намозга чиқдилар». (Урва айтади): «У сиздан бошқа ким бўларди?!» - дедим. Шунда Оиша (розияллоҳу анҳо) кулдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ(Ҳазрати) Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «У (закар) инсондан бир гўшт парчаси ёки унинг бир қисмидир, холос!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқБусро бинти Софван (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки закарига қўл теккизса, токи таҳорат олмагунича, намоз ўқимасин».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАл-Барро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан, Туя гўшти еганда таҳорат (олиш) лозим бўладими? - деган савол сўралди. Шунда айтдилар: «Ундан еганда таҳорат олингизлар!». (Сўнг) Қўй гўштларидан (еганда) ҳам таҳорат олинадими? — деб сўралди». Шунда бундай дедилар: «Қўй гўштларидан еганда (агар таҳоратли бўлсангизлар) таҳорат олмангизлар!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМанбалар
-
Таҳоратсиз намоз қабул эмас
Таҳоратнинг фазилати
Намознинг калити таҳоратдир
Ҳожатхонага киришда ўқиладиган дуо
Ҳожатхонадан чиққанда ўқиладиган дуо
Катта ёки кичик қазои ҳожат қилганда қиблага қараб ўтирмаслик
Қиблага қараб ўтиришга рухсат борлиги
Тикка туриб кичик қазои ҳожат қилмаслик
Тик туриб кичик қазои ҳожат қилиш рухсати
Қазои ҳожат вақтида сатр қилиш (авратни тўсиш)
Ўнг қўл билан истинжо қилиш (артиб, покланиш) кароҳат эканлиги
Тош билан истинжо қилиш (покланиш)
Иккита тош билан истинжо қилиш
Истинжода фойдаланиш макруҳ бўлган нарсалар
Сув билан истинжо қилиш
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қазои ҳожат қилмоқчи бўлсалар узоққа борар эдилар
Ювинадиган жойда пешоб қилиш кароҳат эканлиги
Мисвок
Уйқудан турган киши қўлини ювмасдан туриб идишга ботирмасин
Таҳоратни «бисмиллоҳ» билан бошламоқ
Мазмаза ва истиншоқ (оғиз чайқаш ва бурунга сув олиб қоқиш)
Оғиз ва бурунни бир ҳовуч сув билан чайқаш
Соқолни хилол қилиш (ораларига сув теккизиш)
Бошга олдидан (пешонадан) бошлаб орқага қараб (энсасигача) масҳ тортмоқ
Бошга масҳ тортишни орқадан (энсадан) бошламоқ
Бошга бир марта масҳ тортмоқ
Бошга масҳ тортиш учун янги сув олмоқ
Қулоқларнинг ичига ва сиртига масҳ тортмоқ
Қулоқларни масҳ қилиш, бош масҳи жумласидандир (яъни бирданига масҳ тортилади)
Бармоқларни хилол қилмоқ (ораларига сув етказмоқ)
Жаҳаннам оловидан товонларнинг холига вой!
Таҳорат аъзоларини бир мартадан ювмоқ
Таҳорат аъзоларини икки мартадан ювмоқ
Таҳорат аъзоларини уч мартадан ювмоқ
Таҳорат аъзоларини бир мартадан, икки мартадан ва учмартадан ювиш мумкинлиги
Таҳорат олганда аъзолардан бирини икки марта ва бирини уч марта ювмоқ
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай таҳорат олганлар?
Таҳоратдан кейин этакка (ич кийимга) сув сепмоқ
Таҳоратни мукаммал олмоқ
Таҳоратдан кейин сочиқ ишлатмоқ
Таҳоратдан кейин ўқиладиган дуо
Бир мудд (тахминан бир литр) сув билан таҳорат олмоқ
Таҳоратда сувни исроф қилиш кароҳат эканлиги
Ҳар бир намоз учун алоҳида таҳорат олмоқ
Намозларни бир таҳорат билан ўқимоқ
Эр билан хотиннинг бир идишдан ювинмоқлари
Хотин кишининг таҳоратидан ортган сув карохат эканлиги
Хотин кишининг таҳоратидан ортган сув билан таҳорат олишга рухсат борлиги
(кўп ва оқар) сувни ҳеч нарса булғай олмайди
Турғун сувда сийиш кароҳат эканлиги
Денгиз суви тозадир
Сийдик борасида қатъий ҳукм
Эмизикли боланинг сийдиги устига сув тўкиб тозаламоқ
Гўшти ейиладиган ҳайвон сийдиги
Ел чиқарганда ҳиди сезилса, таҳорат олиш лозим бўлади
Ухласа, таҳорат олмоқ лозим бўлиши
Оловда пишган таом (ейиш) туфайли таҳорат лозимлиги
Оловда пишган таом (ейиш) туфайли таҳорат лозим эмаслиги
Туя гўшти (ейиш) туфайли таҳорат лозим бўлиши
Закарига қўл теккизганда таҳорат лозим бўлиши
Закарга қўл теккизиш туфайли таҳорат лозим эмаслиги
Ўпиш туфайли таҳорат лозим эмаслиги
Қусганда ва бурун қонаганда таҳорат лозим бўлиши
Набиз (хурмо қиёми) билан таҳорат олмоқ
Сут ичгандан кейин оғиз чайқамоқ
Таҳорат ушатаётганда саломга алик олмоқ кароҳат эканлиги
Итнинг сарқити
Мушукнинг сарқити
Маҳсилар устига масҳ тортмоқ
Мусофир ва муқим кишиларнинг маҳси устига масҳ тортмоқлари
Маҳсиларнинг устига ва тагига масҳ тортмоқ
Маҳсиларнинг юзига масҳ тортмоқ
(қалин) пайпоқ ва наъл (пойабзал) устига масҳ тортмоқ
Амома (салла) устига масҳ тортмоқ
Жунубликдан покланмоқ (жимоъдан кейин чўмилмоқ)
Аёл киши ғусл қилганда сочининг ўримини ёядими?
Ҳар битта соч толаси остида жунублик бор
Ғуслдан кейин таҳорат олмоқ масаласи
Эр-хотиннинг олатлари бир-бирига тегса, ғусл вожиб бўлади
«сув» боис сув керак
Уйқудан уйғониб, (этагида) нам кўрмоқ ва иҳтилом бўлганини (уйқусида булғанганини) эслай олмаслик
Маний ва мазий (олат учига манийдан олдин келадиган Оқимтир нам)
Кийимга теккан мазий (оқимтир нам)
Кийимга теккан маний
Кийимга теккан манийни ювиб ташламоқ
Жунуб кишининг ювинмасдан ухлаши
Ухламоқчи бўлган жунуб кишининг таҳорат олиб ётмоғи
Жунуб кишининг мусофахаси (қўл бериб кўришмоғи)
Хотин кишининг эркак кишидек туш кўриши (яъни уйқусида Иҳтилом бўлиши)
Ғуслдан кейин аёли билан исинмоқ
Сув тополмаган жунуб кишининг таяммум қилмоғи
Истиҳоза
Истиҳоза кўрган аёл ҳар бир вақт намози учун таҳорат олади
Истиҳоза кўрган аёл бир ғусл билан икки вақт намозни жамъ қилиб ўқимоғи
Истиҳоза кўрган аёл хар вақт намозиучун ғусл қилади
Ҳайз кўрган аёл намозининг қазосини ўқимайди
Жунублик ва ҳайз ҳолатида қуръон ўқилмайди
Ҳайз кўрган хотин билан бирга ётмоқ
Ҳайз кўрган хотини билан бирга овқатланмоқ ва ҳайзли аёл (таҳорати)дан ортиб қолган сув
Ҳайз кўрган аёлнинг масжиддан бирор нарса олиб бермоғи
Ҳайз кўрган хотинга яқинлик қилмоқ карохат эканлиги
Ҳайз кўрган хотинга яқинлик қилганда каффорат бериш
Кийимга теккан ҳайз қонини ювмоқ
Нифос (туғишдан кейинги қон келиш)нинг муддати
Кишининг бир нечта жинсий алоқадан кейин бир марта чўмилмоғи
Жунуб киши (яна жинсий муомалага) қайтмоқчи бўлса, таҳорат олади
Намозга қомат айтилса-ю, бирортангиз ҳожатхонага бориш эҳтиёжини туйса, аввал ҳожатга борсин
Ифлос жойни босганда покланиш лозимлиги
Таяммум
Жунубликдан ташқари ҳар қандай ҳолатда қуръон ўқилади
Сийдик ерга сингмоғи