Итнинг сарқити
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ит теккан идиш етти марта ювилади, биринчи ва охирги мартаси тупроқ билан ювилади. Мушук ялаган идиш эса бир марта ювилади».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шудир. Бу ҳадис Абу Ҳурайрадан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан шу шаклда ривоят қилинган, аммо «Мушук ялаган идиш бир марта ювилади» деган жумласи зикр қилинмаган.
Бу бобда Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Дўстларигиз билан улашинг!