Сут ичгандан кейин оғиз чайқамоқ
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам сут ичдилар ва сув келтиртириб, оғиз чайқадилар, сўнг: «Сутда ёғ бор», дедилар.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Баъзи илм одамлари, сут ичгач, оғиз чайқаш керак, деган фикрдалар. Бизнингча, бу мустаҳабдир. Айримлар эса, оғиз чайқаш лозим, деган фикрга қўшилмайдилар.
Дўстларигиз билан улашинг!