Набиз (хурмо қиёми) билан таҳорат олмоқ
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у деди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам мендан: «Тулумингда нима бор?» деб сўрадилар. «Набиз», дедим. Шунда: «Покиза хурмо ва тоза сув!» дедилар. «Сўнг шу билан таҳорат олдилар», дейди.
Бу ҳадис танҳо Абу Зайддан, Абдуллоҳдан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинди. Абу Зайд эса муҳаддислар наздида мажҳул кишидир. Унинг шу ҳадисдан бошқа ривояти маълум эмас.
Илм одамларидан айримлари шарбат билан таҳорат олиш мумкин деган фикрдалар. Суфён Ас-Саврий ва яна бошқалар шулардандир. Бошқа илм одамлари эса: «Шарбат билан таҳорат олинмайди!» - дейишади. Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шудир.
Исҳоқ айтадики, «Киши шу вазиятга тушса, шарбат билан таҳорат олишидан таяммум қилмоғи, менимча, янада маъқулроқ».
«Шарбат билан таҳорат олинмайди» деганларнинг сўзи Қуръони карим ҳукмига яқинроқ ва мувофиқроқдир: «Сув топа олмасангиз, покиза тупроқ билан таяммум қилингиз...» деб марҳамат қилинган.
«Ал-Моида», 6-оятда, сув топилмаса, таяммум қилиш буюрилган. (Ҳасан Басрий набиз билан таҳорат олишни макруҳ деганлар. Ато ибн Абу Рабоҳ: «Менга, набиз ёки сут билан таҳорат қилгандан, таяммум қилмоқ афзалроқ», деганлар.