Таҳорат боблари
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у киши айтди: «Бир аъробий (бадавий) масжидга кириб келди. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтирган эдилар. У намоз ўқиди. Намоздан фориғ бўлгач, «Ё Аллоҳим! Мени ва Муҳаммадни раҳмат қил! Биз билан бирга бошқа ҳеч кимга раҳмат қилма!» деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қайрилиб: «Жуда қаттиқ кетдинг!» дедилар. Сўнг аъробий (ўрнидан туриб) масжид(нинг бир чеккаси)га сийди. Одамлар (дарғазаб бўлиб) унинг бошига тўпланишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Индамангизлар). Сийдиги устидан бир челак сув қуйингизлар» дедилар. Сўнг айтдиларки, «Сизлар фақат осонлаштиргувчи қилиб юборилгансизлар, қийинлаштиргувчи қилиб юборилганингиз йўқ!»
Ҳадис ҳақида батафсилроқҲазрати Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жунубликдан ташқари ҳар қандай ҳолатда бизга Қуръон ўқитар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинди, у кишидан таяммум борасида, сўралди. Шунда айтдики, «Аллоҳ таоло Ўз Китоби (Қуръони Карим)да таҳоратни зикр этиб, «юзларингизни ва қўлларингизни тирсаклари билан қўшиб ювингизлар» деб марҳамат қилади. Таяммумда эса: «Юзларингизни ва қўлларингизни масҳ қилингизлар» деб марҳамат қилади. Ва яна: «Ўғрилик қилган эркак ва аёлларнинг қўлларини кесингизлар!» деб буюради. Чунончи, қўлларнинг билакдан кесилмоғи (яъни, панжалар кесилмоғи) суннат эди. Демак, бу, яъни таяммумдаги мурод - юзлар ва қўллардир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАммор ибн Ёсир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга юзига ва икки қўлига таяммум қилмоқни буюрдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдурраҳмон ибн Авф фарзандининг онасидан (яъни ундан фарзанд кўрган жориясидан) ривоят қилинди; айтди: «Умму Салама (розияллоҳу аиҳо)га дедимки, «Мен этаги узун ва (баъзан) ифлос жойни босиб юрадиган бир аёлман-ку?..». Шунда (Умму Салама) айтдики, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Этакни кейинги (тоза) ер поклайди», дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Арқом (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди. Урва айтадики, «Намозга қомат айтилди, қавмнинг имоми бўлган Абдуллоҳ ибн Ал-Арқом бир кишининг қўлидан ушлаб, имомликка ўтказди ва деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганман, айтганларки, «Намозга қомат айтилса-ю, бирортангиз ҳожатга бориш эҳтиёжини сезса, аввал ҳожатга борсин», дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар бирор бир киши аёлига яқинлик қилиб, кейин такрор (муомалага) қайтмоқчи бўлса, икки (муомала)си орасида таҳорат олсин!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ғусл билан (ҳамма) аёлларини айланиб чиқар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУмму Салама (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; дедики: «Нифос кўрган (туққан) аёл Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида қирқ кун ўтирар эди. Рангимиз қочганлигидан юзларимизга варс (заъфарон ўсимлиги)дан ишқаб, сурардик».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАсмо бинти Абу Бакрдан ривоят қилинди: «Бир хотин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан кийимга ҳайз қони тегиб қолиши борасида сўради. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аввал қонни ишқаб ташла, кейин сув билан (ҳўллаб) юв, кейин устига сув қуйиб тозала, сўнг ўша кийимда намоз ўқийвергин».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ- « Олдинги
- Кейинги »
Манбалар
-
Таҳоратсиз намоз қабул эмас
Таҳоратнинг фазилати
Намознинг калити таҳоратдир
Ҳожатхонага киришда ўқиладиган дуо
Ҳожатхонадан чиққанда ўқиладиган дуо
Катта ёки кичик қазои ҳожат қилганда қиблага қараб ўтирмаслик
Қиблага қараб ўтиришга рухсат борлиги
Тикка туриб кичик қазои ҳожат қилмаслик
Тик туриб кичик қазои ҳожат қилиш рухсати
Қазои ҳожат вақтида сатр қилиш (авратни тўсиш)
Ўнг қўл билан истинжо қилиш (артиб, покланиш) кароҳат эканлиги
Тош билан истинжо қилиш (покланиш)
Иккита тош билан истинжо қилиш
Истинжода фойдаланиш макруҳ бўлган нарсалар
Сув билан истинжо қилиш
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қазои ҳожат қилмоқчи бўлсалар узоққа борар эдилар
Ювинадиган жойда пешоб қилиш кароҳат эканлиги
Мисвок
Уйқудан турган киши қўлини ювмасдан туриб идишга ботирмасин
Таҳоратни «бисмиллоҳ» билан бошламоқ
Мазмаза ва истиншоқ (оғиз чайқаш ва бурунга сув олиб қоқиш)
Оғиз ва бурунни бир ҳовуч сув билан чайқаш
Соқолни хилол қилиш (ораларига сув теккизиш)
Бошга олдидан (пешонадан) бошлаб орқага қараб (энсасигача) масҳ тортмоқ
Бошга масҳ тортишни орқадан (энсадан) бошламоқ
Бошга бир марта масҳ тортмоқ
Бошга масҳ тортиш учун янги сув олмоқ
Қулоқларнинг ичига ва сиртига масҳ тортмоқ
Қулоқларни масҳ қилиш, бош масҳи жумласидандир (яъни бирданига масҳ тортилади)
Бармоқларни хилол қилмоқ (ораларига сув етказмоқ)
Жаҳаннам оловидан товонларнинг холига вой!
Таҳорат аъзоларини бир мартадан ювмоқ
Таҳорат аъзоларини икки мартадан ювмоқ
Таҳорат аъзоларини уч мартадан ювмоқ
Таҳорат аъзоларини бир мартадан, икки мартадан ва учмартадан ювиш мумкинлиги
Таҳорат олганда аъзолардан бирини икки марта ва бирини уч марта ювмоқ
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай таҳорат олганлар?
Таҳоратдан кейин этакка (ич кийимга) сув сепмоқ
Таҳоратни мукаммал олмоқ
Таҳоратдан кейин сочиқ ишлатмоқ
Таҳоратдан кейин ўқиладиган дуо
Бир мудд (тахминан бир литр) сув билан таҳорат олмоқ
Таҳоратда сувни исроф қилиш кароҳат эканлиги
Ҳар бир намоз учун алоҳида таҳорат олмоқ
Намозларни бир таҳорат билан ўқимоқ
Эр билан хотиннинг бир идишдан ювинмоқлари
Хотин кишининг таҳоратидан ортган сув карохат эканлиги
Хотин кишининг таҳоратидан ортган сув билан таҳорат олишга рухсат борлиги
(кўп ва оқар) сувни ҳеч нарса булғай олмайди
Турғун сувда сийиш кароҳат эканлиги
Денгиз суви тозадир
Сийдик борасида қатъий ҳукм
Эмизикли боланинг сийдиги устига сув тўкиб тозаламоқ
Гўшти ейиладиган ҳайвон сийдиги
Ел чиқарганда ҳиди сезилса, таҳорат олиш лозим бўлади
Ухласа, таҳорат олмоқ лозим бўлиши
Оловда пишган таом (ейиш) туфайли таҳорат лозимлиги
Оловда пишган таом (ейиш) туфайли таҳорат лозим эмаслиги
Туя гўшти (ейиш) туфайли таҳорат лозим бўлиши
Закарига қўл теккизганда таҳорат лозим бўлиши
Закарга қўл теккизиш туфайли таҳорат лозим эмаслиги
Ўпиш туфайли таҳорат лозим эмаслиги
Қусганда ва бурун қонаганда таҳорат лозим бўлиши
Набиз (хурмо қиёми) билан таҳорат олмоқ
Сут ичгандан кейин оғиз чайқамоқ
Таҳорат ушатаётганда саломга алик олмоқ кароҳат эканлиги
Итнинг сарқити
Мушукнинг сарқити
Маҳсилар устига масҳ тортмоқ
Мусофир ва муқим кишиларнинг маҳси устига масҳ тортмоқлари
Маҳсиларнинг устига ва тагига масҳ тортмоқ
Маҳсиларнинг юзига масҳ тортмоқ
(қалин) пайпоқ ва наъл (пойабзал) устига масҳ тортмоқ
Амома (салла) устига масҳ тортмоқ
Жунубликдан покланмоқ (жимоъдан кейин чўмилмоқ)
Аёл киши ғусл қилганда сочининг ўримини ёядими?
Ҳар битта соч толаси остида жунублик бор
Ғуслдан кейин таҳорат олмоқ масаласи
Эр-хотиннинг олатлари бир-бирига тегса, ғусл вожиб бўлади
«сув» боис сув керак
Уйқудан уйғониб, (этагида) нам кўрмоқ ва иҳтилом бўлганини (уйқусида булғанганини) эслай олмаслик
Маний ва мазий (олат учига манийдан олдин келадиган Оқимтир нам)
Кийимга теккан мазий (оқимтир нам)
Кийимга теккан маний
Кийимга теккан манийни ювиб ташламоқ
Жунуб кишининг ювинмасдан ухлаши
Ухламоқчи бўлган жунуб кишининг таҳорат олиб ётмоғи
Жунуб кишининг мусофахаси (қўл бериб кўришмоғи)
Хотин кишининг эркак кишидек туш кўриши (яъни уйқусида Иҳтилом бўлиши)
Ғуслдан кейин аёли билан исинмоқ
Сув тополмаган жунуб кишининг таяммум қилмоғи
Истиҳоза
Истиҳоза кўрган аёл ҳар бир вақт намози учун таҳорат олади
Истиҳоза кўрган аёл бир ғусл билан икки вақт намозни жамъ қилиб ўқимоғи
Истиҳоза кўрган аёл хар вақт намозиучун ғусл қилади
Ҳайз кўрган аёл намозининг қазосини ўқимайди
Жунублик ва ҳайз ҳолатида қуръон ўқилмайди
Ҳайз кўрган хотин билан бирга ётмоқ
Ҳайз кўрган хотини билан бирга овқатланмоқ ва ҳайзли аёл (таҳорати)дан ортиб қолган сув
Ҳайз кўрган аёлнинг масжиддан бирор нарса олиб бермоғи
Ҳайз кўрган хотинга яқинлик қилмоқ карохат эканлиги
Ҳайз кўрган хотинга яқинлик қилганда каффорат бериш
Кийимга теккан ҳайз қонини ювмоқ
Нифос (туғишдан кейинги қон келиш)нинг муддати
Кишининг бир нечта жинсий алоқадан кейин бир марта чўмилмоғи
Жунуб киши (яна жинсий муомалага) қайтмоқчи бўлса, таҳорат олади
Намозга қомат айтилса-ю, бирортангиз ҳожатхонага бориш эҳтиёжини туйса, аввал ҳожатга борсин
Ифлос жойни босганда покланиш лозимлиги
Таяммум
Жунубликдан ташқари ҳар қандай ҳолатда қуръон ўқилади
Сийдик ерга сингмоғи