Ифлос жойни босганда покланиш лозимлиги
Абдурраҳмон ибн Авф фарзандининг онасидан (яъни ундан фарзанд кўрган жориясидан) ривоят қилинди; айтди: «Умму Салама (розияллоҳу аиҳо)га дедимки, «Мен этаги узун ва (баъзан) ифлос жойни босиб юрадиган бир аёлман-ку?..». Шунда (Умму Салама) айтдики, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Этакни кейинги (тоза) ер поклайди», дедилар.
Бу бобда Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ҳам ҳадис ривоят қилинди, у киши айтадики, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлар эдик ва нотоза ерни босганда ювинмас эдик».
Бу, илм аҳлидан биттадан кўп кишини қавлидир. Айтадиларки, «Киши ифлос жойни босганида оёғини ювиши лозим бўлмайди, аммо ифлослик ҳўл бўлса, унда булғанган жойини ювади».
Абдуллоҳ ибн Ал-Муборак шу ҳадисни Молик ибн Анасдан, Муҳаммад ибн Иброҳимдан, Ҳуд ибн Абдурраҳмон ибн Авфнинг фарзанд кўрган жориясидан, Умму Саламадан ривоят қилади. Бу ўринда янглишлик бор. Чунки Абдураҳмон ибн Авфнинг Ҳуд деган ўғли йўқ. Фақатгина: «Иброҳим ибн Абдурраҳмон ибн Авфнинг ундан фарзанд кўрган жориясидан, Умму Саламадан» деган тарзида бўлиши керак. Тўғри ифода ана шу.