Жунуб киши (яна жинсий муомалага) қайтмоқчи бўлса, таҳорат олади
Абу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар бирор бир киши аёлига яқинлик қилиб, кейин такрор (муомалага) қайтмоқчи бўлса, икки (муомала)си орасида таҳорат олсин!».
Бу бобда (ҳазрати) Умар (розияллоҳу анҳу) дан ҳам ҳадис ривоят қилинган. Абу Саъиднинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Умар ибн Ал-Хаттобнинг қавли ҳам шудир. Илм аҳлидан мутааддид кишилар шу қавлга эга бўлишган: «Эр хотинига яқинлик қилганидан кейин такрор (муомалага) қайтмоқчи бўлса, қайтишдан олдин таҳорат олади», дейдилар.
Абул-Мутаваккилнинг исми - Али ибн Довуд.
Саъид Ал-Худрийнинг исми эса - Саъид ибн Молик ибн Синон.
Дўстларигиз билан улашинг!