Жунубликдан ташқари ҳар қандай ҳолатда қуръон ўқилади
Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жунубликдан ташқари ҳар қандай ҳолатда бизга Қуръон ўқитар эдилар».
Ҳазрати Алининг бу ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва тобиъийндан биттадан кўп илм аҳлларининг қавли шудир. Айтадиларки, «Киши таҳоратсиз ҳолда Қуръон ўқиши мумкин, аммо Қуръонни юзидан (китобдан) фақатгина пок (таҳоратли) ҳолатдагина ўқийди.*
Суфён Ас-Саврий, Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шудир.
*«Аҳли суннат вал-жамоат ақоиди» китобида, Қуръони Каримни таҳоратсиз ҳолда ёддан ўқиш мумкин, дейилса-да, одоби Исломияга хилоф иш қилган бўлади, деб уқтирилади. (Мутаржим изоҳи).
Дўстларигиз билан улашинг!