Атамалар
Арвоҳ
Арвоҳ — (араб. - руҳлар) - қ. Руҳ.
Арслонбоб
Арслонбоб — (тахм. 11-а.) - туркистонлик машҳур сўфий. А.нинг ҳаёти, сўфийлик фаолияти ҳақидаги маълумотлар насабнома (шажара)ларда ва қўлёзма манбаларда қисқа берилган. Аҳмад Яссаллаллоҳу алайҳи ва салламийнинг биринчи маънавий устози бўлган. Ёш Аҳмад унинг раҳбарлигида суфиштик тариқатининг муракк...
Арш
Арш — Арши аъло (араб. тахт) - буюк тахт. Ақоид илми уламолари фикри, оят ҳамда ҳадисларга кўра, А. оёқлари бор тахт бўлиб, уни фаришталар кўтариб туради. У худди олам устидаги куббага ўхшаш. У махлуқотларнинг шифтидир. Аллоҳ таолонинг А.га еҳтиёжи йўқ, балки уни Ўзи билган ҳикмат учун яратгандир. А...
Аср
Аср — беш вақт ўқиладиган намознинг бири. 4 ракаат фарз бўлиб, кун ботишидан 2 соат илгаридан то кун ботгунга қадар муддатда бажарилади.
Асҳоб
Асҳоб — қ. Саҳоба.
Афғоний
Афғоний — Муҳаммад ибн Сафдор Жамолиддин (1839-1897) - диний-сиёсий арбоб. Кобулда диний, Ҳиндистонда дунёвий билим олган. Ҳаётининг кўп қисми муҳожирликда кечган. Ислом динини ислоҳ қилиш ва мусулмон оламини ислом байроғи остида бирлашишга қилган даъватлари билан танилган. 1871-79 йларда Миср ижтим...
Ахбор
Ахбор — (араб. - хабарнинг кўплиги, хабарлар) - шиаларнинг муқаддас ривоятлари. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва Али (кв)нинг сўзлари, фаолияти тўғрисидаги ривоятлар тўплами. А. Қуръондан кейинги муқаддас манбалардан ҳисобланади. Сунна Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва саҳобаларнинг...
Ахборийлар
Ахборийлар — 1) имомийларнинг диний-ҳуқуқ тизимидаги оқимлардан бири. 10-а.да шаклланган. Унинг тарафдорлари Ахбор ривоятларини фиқҳнинг асосий манбаи деб ҳисоблайди. А. имомийларнинг яна бир ҳуқуқий оқими бўлган усулийга қараганда камроқ тарқалган. 2) Хабар - ахбор жанрида ижод қилган ўрта аср араб...
Ашуро
Ашуро — (араб. - ўн кунлик) - 1) Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинага кўчиб ўтганларидан сўнг дастлабки пайтда, муҳаррам ойининг 10-кунида тутилган рўза. Кейинроқ рамазон ойида рўза тутиш белгилангач, А. рўзасини тутиш ихтиёрий деб еълон етилган; 2) шиаларда халифа Алининг ўғли Ҳусайннинг...
Ашъарий
Ашъарий — Абул Ҳасан Али ибн Исмоил (873-935) - машҳур илоҳиётчи, каломнинг ашъарийлар мактаби асосчиси. Басрада туғилган. 40 ёшигача муътазилий илоҳиётчи бўлган. Мунозаралардан бирида устози билан келиша олмай, ўз қарашларини кескин ўзгартириб, шофиъийларга қўшилган, муътазилийлик ақидалари ислом а...