Арш
Арш — Арши аъло (араб. тахт) - буюк тахт. Ақоид илми уламолари фикри, оят ҳамда ҳадисларга кўра, А. оёқлари бор тахт бўлиб, уни фаришталар кўтариб туради. У худди олам устидаги куббага ўхшаш. У махлуқотларнинг шифтидир. Аллоҳ таолонинг А.га еҳтиёжи йўқ, балки уни Ўзи билган ҳикмат учун яратгандир. А. файласуфлар айтганидек фалак емасдир. Улар А.ни тўққизинчи фалак ёки атлас фалаки дейишган. Араблар А.ни ҳеч қачон бу маънода ишлатмайдилар. Аллоҳ таоло А.га баробар бўлиб, унинг устида тургани унга муҳтожлигидан емас. Аллоҳ бундан олий ва улуғдир. У ўз қудрати ила ўзидан пастдаги А.ни, уни кўтариб турувчиларни ва ундаги нарсаларни кўтариб турувчидир. Шунингдек, Аллоҳ А.ни ва ундаги нарсаларни иҳота қилувчидир. А. Аллоҳнинг қудрати остида чегараланган ва Унга муҳтождир. Қуръони Карим оятларида А. тўғрисида 23 жойда баён етилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!