Ахбор
Ахбор — (араб. - хабарнинг кўплиги, хабарлар) - шиаларнинг муқаддас ривоятлари. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва Али (кв)нинг сўзлари, фаолияти тўғрисидаги ривоятлар тўплами. А. Қуръондан кейинги муқаддас манбалардан ҳисобланади. Сунна Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва саҳобаларнинг, А. еса фақат пайғамбар ва унинг оила аъзолари, Али (кв) ва б. имомларнинг фаолияти ҳақидаги ривоятларни ўз ичига олади. Ҳадис олимларининг истилоҳида А. сўзи ҳадис сўзининг синоними шаклда қўлланилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!