Ашуро
Ашуро — (араб. - ўн кунлик) - 1) Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинага кўчиб ўтганларидан сўнг дастлабки пайтда, муҳаррам ойининг 10-кунида тутилган рўза. Кейинроқ рамазон ойида рўза тутиш белгилангач, А. рўзасини тутиш ихтиёрий деб еълон етилган; 2) шиаларда халифа Алининг ўғли Ҳусайннинг Карбало ёнидаги жангда ҳалок бўлганлиги хотирасига бағишлаб муҳаррам ойининг дастлабки ўн кунлигида ўтказиладиган мотам маросимлари. Ерон ва Ироқда А. куни масжид ва мадраса ҳовлилари, такяхона ва ҳусайнияхоналарда имом Ҳусайн ва сафдошлари чеккан азоб-уқубатлар ҳақидаги қиссалар жамоат орасида ўқилади. Кўчаларда шиалар юриш қилиб, мотам туғлари ва шиорларини кўтариб: "Шоҳ Ҳусайн, воҳ Ҳусайн" сўзларини такрорлаб, нола чекишади, мушт ва занжир билан кўкракларига уришади. А. кунида ислом мамлакатларидан минглаб шиалар Карбало ш.га йиғилишиб, имом Ҳусайн ва сафдошлари қабрини зиёрат етишади. Суннийларда А. куни одатдаги табаррук саналардек ўтади, айрим жойларда "ашур оши" улашилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!