Ашъарий
Ашъарий — Абул Ҳасан Али ибн Исмоил (873-935) - машҳур илоҳиётчи, каломнинг ашъарийлар мактаби асосчиси. Басрада туғилган. 40 ёшигача муътазилий илоҳиётчи бўлган. Мунозаралардан бирида устози билан келиша олмай, ўз қарашларини кескин ўзгартириб, шофиъийларга қўшилган, муътазилийлик ақидалари ислом асосларига тўғри келмайди, деб хулоса чиқарган. Умрининг охирги йилларини Бағдодда ўтказиб, шу ерда вафот етган. А. муътазилийларга қарши диний-фалсафий тизимни асослаш учун Қуръон ва ҳадисларга қўшимча қилиб фалсафа ва мантиқ услубидан кенгроқ фойдаланган. А. шогирдлари унинг таълимотини ривожлантирганлар. А. 100 га яқин асар ёзган, улардан енг машҳури "Мақолат ал-исломийин" ("Мусулмонлар таълимоти")дир.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!