Афғоний
Афғоний — Муҳаммад ибн Сафдор Жамолиддин (1839-1897) - диний-сиёсий арбоб. Кобулда диний, Ҳиндистонда дунёвий билим олган. Ҳаётининг кўп қисми муҳожирликда кечган. Ислом динини ислоҳ қилиш ва мусулмон оламини ислом байроғи остида бирлашишга қилган даъватлари билан танилган. 1871-79 йларда Миср ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол қатнашган. Истибдодни танқид қилиб, конститутсиявий тузум ўрнатиш учун курашган. Ислом динининг маънавий-ахлоқий ақидаларига асосланган ижтимоий тенглик ва адолат ғояларини тарғиб қилган. Исён кўтаришга ундагани учун ҳибсга олиниб, Мисрдан чиқариб юборилган. Политсия назоратида Калкутта ва Ҳайдаробод (Ҳиндистон)да яшаган. 1883 й.дан Европа (Лондон, Париж)да истиқомат қилган. Абду Муҳаммад билан бирга газета нашр етган. Кўп ўтмай мустамлакачи давлатларга нисбатан келишувчилик мавқеини егаллагани учун у билан алоқасини узган. Ерон, Россия, Ироқда бўлган. Инқилобий миллатпарвар доиралар билан ҳамкорлик қилган. 1892 й.да Туркияга қайтган ва шу ер (Истанбул)да вафот етган. 1944 й.да ҳоки Кобулга олиб келинган. Дафн етилган жойига даҳма қурилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!