Аллоҳ

Аллоҳ — (араб. "ал-илоҳ" - илоҳий куч, туркий халқларда, хусусан, ўзбекларда - Тангри, форс-тож. Худо, Язид), Оллоҳ - ислом динида бутун мавжудотни яратган олий илоҳий куч; худонинг номи. Одатда А.га Таоло (улуғ, олий), Таборака ва таоло, Жалла жалалаҳу, карим, бузург, Парвардигори олам ка...

Батафсил ўқиш

Амал

Амал — (араб - иш, фаолият, ҳаракат) - дин ақидаларига ишонишдан ташқари диндор ўз фаолияти ва ҳаракати билан бажарадиган барча ишларни ифода етувчи тушунча. А. умумий мазмунда диний маросим, урф-одатлар билан боғлиқ вазифаларни ўз ичига олади. Қуръонда "А." сўзи жуда кўп сураларда келади,...

Батафсил ўқиш

Амин

Амин — (араб. - ишончли, ҳалол) - Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га пайғамбарлик ваҳийи келмасидан бурунги даврда у зотнинг ниҳоятда ҳалол, ростгўй бўлганликлари туфайли халқ томонидан берилган лақаб (Муҳаммад амин, яъни Муҳаммад ҳалол, ишончли).

Батафсил ўқиш

Анбар

Анбар — еркаклар тобутининг 4 бурчагига тик қоқилган таёқларга ўрнатилган газлама, сурп; шунингдек, аёллар тобутининг тепасига ишком тарзида егиб ўрнатилган тол ёғочлари устига ёпилган малла бўз.

Батафсил ўқиш

Анбиё

Анбиё — (араб. набий, пайғамбар сўзининг кўплиги) - қ. Пайғамбар.

Батафсил ўқиш

Ансорлар

Ансорлар — (араб. - ёрдамчилар, сафдошлар) - Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалари бир табақасининг номи. 622 й. Маккадан Мадинага кўчиб борган мусулмонлар (муҳожирлар)га ва Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ёрдам берган ҳамда ислом динини қабул қилган мадиналик Авс ва Ҳазраж қаби...

Батафсил ўқиш

Анқо

Анқо — қадимий шарқ халқлари мифологиясига кўра, Аллоҳ томонидан ҳар томонлама мукаммал қилиб яратилган афсонавий қушнинг номи. Баъзи ривоятларда кўрсатилишича, А. тамомила йўқолиб кетган емас, лекин жуда кам учрайди. Ислом анъанасида А. афсонавий қуш - Семурғ билан айнанлаштирилади, ривоят, ертакла...

Батафсил ўқиш

Арасот

Арасот — қ. Аъроф.

Батафсил ўқиш

Арафа

Арафа — (араб. - билмоқ, танимоқ, маърифат ҳосил қилмоқ) - 1) ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича 12-ой (Зил-ҳижжа) 9-кунининг номи. Ислом манбаларида айтилишича, бу куннинг А. деб аталишига сабаб Иброҳим (ас)га Жаброил ҳаж ибодатининг арконларини шу куни ўргатиб кетган. Ҳожилар шу куни Арафот тепалиги...

Батафсил ўқиш

Арафот

Арафот — Макка ш.дан 20 км нарида жойлашган, узунлиги 11-12 км ва кенглиги 6,5 км бўлган водий. Шимол томондан тоғ тепалиги билан ўралган, бу тепалик ҳам А. дейилади. Қурбон ойи (Зилҳижжа ойи)нинг 9-куни, яъни арафа куни ҳожилар шу тепаликка чиқиб, то қуёш ботгунга қадар ибодат билан машғул бўладила...

Батафсил ўқиш