Ансорлар
Ансорлар — (араб. - ёрдамчилар, сафдошлар) - Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалари бир табақасининг номи. 622 й. Маккадан Мадинага кўчиб борган мусулмонлар (муҳожирлар)га ва Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ёрдам берган ҳамда ислом динини қабул қилган мадиналик Авс ва Ҳазраж қабилаларининг аъзолари. А. муҳожирлар билан бирга илк мусулмонлар жамоасини ташкил етган. А. билан муҳожирлар ўзаро муносабатларини битимлар орқали белгилаган. А. Бадр жангидан еътиборан Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Макка мушрикларига қарши юришларида фаол иштирок етишган. Ҳарбий ўлжа тақсимланганда муҳожирлардан кейинги навбатда турганлар. Кейинга сиёсий воқеаларда ҳам А.нинг ўрни катта бўлган. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан сўнг улар ўз ичларидан халифа сайлашга уриниб кўрганлар. Лекин халифалик кўпчилик овози билан Абу Бакр Сиддиққа насиб бўлган. А. ҳадис ровийлари сифатида ҳам машҳур.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!