Арафот
Арафот — Макка ш.дан 20 км нарида жойлашган, узунлиги 11-12 км ва кенглиги 6,5 км бўлган водий. Шимол томондан тоғ тепалиги билан ўралган, бу тепалик ҳам А. дейилади. Қурбон ойи (Зилҳижжа ойи)нинг 9-куни, яъни арафа куни ҳожилар шу тепаликка чиқиб, то қуёш ботгунга қадар ибодат билан машғул бўладилар. Ислом манбаларидаги ривоятга кўра, Иброҳим (ас)га Жаброил шу тепаликни кўрсатиб: "Шу жой - Арафотдир, билиб олинг, ҳаж арконлари шу ерда камолига етади, шу ерда гуноҳларингизни еътироф етасиз", деганлар. Бошқа бир ривоятда Одамато билан Момоҳаво жаннатдан чиқариб юборилганидан кейин бир-бирлари билан шу ерда учрашган, дейилади. А. тепалигида бир баланд жой борки, у ерни "жабалир раҳма" яъни "раҳмат тоғи" дейилади. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан 81 кун олдин, ҳижратнинг 10-йили Мадинадан ҳажга келиб, арафа куни шу тепаликка чиққанлар ва оқ туяларини чўктириб, унинг устида туриб машҳур "Видолашув ваъз"ларини айтганлар. Шу сабабли бу жой узоқдан кўриниб туришлиги учун устун шаклида кўтарилиб, оққа бўяб қўйилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!