Арафа
Арафа — (араб. - билмоқ, танимоқ, маърифат ҳосил қилмоқ) - 1) ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича 12-ой (Зил-ҳижжа) 9-кунининг номи. Ислом манбаларида айтилишича, бу куннинг А. деб аталишига сабаб Иброҳим (ас)га Жаброил ҳаж ибодатининг арконларини шу куни ўргатиб кетган. Ҳожилар шу куни Арафот тепалигига чиқиб, то Қуёш ботгунга қадар дуо, ибодат ва илтижо билан машғул бўладилар; 2) Ҳайитдан олдинги кун ҳам А. деб номланади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!