Ахборийлар
Ахборийлар — 1) имомийларнинг диний-ҳуқуқ тизимидаги оқимлардан бири. 10-а.да шаклланган. Унинг тарафдорлари Ахбор ривоятларини фиқҳнинг асосий манбаи деб ҳисоблайди. А. имомийларнинг яна бир ҳуқуқий оқими бўлган усулийга қараганда камроқ тарқалган. 2) Хабар - ахбор жанрида ижод қилган ўрта аср араб тарихчилари.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!