Атамалар
Ҳижоб
Ҳижоб — (араб. - парда, ёпинғич) - мусулмон аёлларнинг кўчага чиққанда танасининг аврат қисмини беркитиб турадиган ёпинғичи. Ҳ.ни дастлаб Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг хотинлари кейинчалик барча озод мусулмон аёллар ёпиниши ҳақида Қуръон ояти (33, 54) ила кўрсатма берилган. Ҳ.нинг бир н...
Ҳижра
Ҳижра — ҳижрат (араб. - кўчиб ўтиш) - Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва тарафдорларининг Маккадан Мадинага кўчиши. Ўз диний тарғиботларини Маккада бошлаган Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Қурайш мушрикларининг унга нисбатан душманлиги кучайиши, вазиятнинг оғирлашиши натижасида 6...
Ҳизбуллоҳ
Ҳизбуллоҳ — (араб. - Аллоҳ партияси) -исломдаги фундаменталистик фирқа. 80-й.ларнинг ўрталарида ташкил топган. Бир неча мусулмон мамлакатларда, асосан, Ерон ва Ливанда фаолият юритади. Ҳ.нинг асосий шиори - "Ислом республикаси"ни тузиш учун ислом инқилобини амалга ошириш. Ироқда, Исроил бо...
Ҳизбут таҳрир
Ҳизбут таҳрир (тўла номи "Ҳизбут таҳрир ал-исломий" - "Ислом озодлик партияси") — норасмий сиёсийлашган диний тузилма (оқим). 1953 й.да Исроилда пайдо бўлди. Асосчиси - шайх Тақиюддин Набаҳоний (1909-1979). У Мисрдаги "ал-Азҳар" университетини тамомлаган, Қуддус и...
Ҳожи
Ҳожи — ҳаж маросимларини тўла-тўкис бажарган шахс. Одатда бундай кишиларга Ҳ. сўзини қўшиб мурожаат қиладилар (мас. Аҳмад ҳожи, ҳожи бува, ҳожи ота, ҳожи она ва ҳ.к.). Курбон ҳайити кунларидан бошқа вақтларда Макка ва Мадинани зиёрат қилганлар умрачи ёки арабча "муътамир" деб аталади. Қуйи...
Ҳоким
Ҳоким — ("ҳал қилувчи") - судланувчи тарафлар ўзаро келишувга биноан ишни ҳал етиш учун мурожаат қилишадиган холис судя (ҳакам). Ҳ.га қози ҳузурида иш қўзғалгунча мурожаат қилиш тавсия қилинган. Ҳ. ҳеч қандай ижроия ҳокимиятига ега бўлмаган, унинг мақоми белгиланмаган, у ҳеч ким томонидан...
Ҳол
Ҳол — (кўплиги аҳвол; ёхуд ҳола, кўплиги ҳолат) - буюм, инсон, худо ва б. ҳолати. Қуръонда ушбу маънода қўлланилмаган. Сўфийлик "психология"сида Ҳ. - Аллоҳга интилиш "йўлида" сўфий, унинг иродасидан ташқари ва мукаммалликка еришганлик даражасидан қати назар тушадиган ҳолати.
Ҳорун
Ҳорун — (ас) - Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан бири, Мусо(ас)нинг акаси. Аллоҳ таоло Мусо (ас)ни пайғамбар етиб, унга Фиръавнни даъват қилиш масъулиятини юклайди. Фиръавндек золим подшога рўбарў бўлиб уни имонга, ҳидоятга даъват етиш кишидан шижоат ва кучли ирода талаб қилар еди. Мусо (ас) бир...
Ҳошимийлар
Ҳошимийлар — бану ҳошим - 1) Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бобо калонлари Ҳошим ибн Абдуманноф авлодлари; Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) мансуб бўлган уруғ-хонадон. Ҳ. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётларида, ул зот вафотидан сўнг еса араб-мусулмон тарихида муҳим рол ўйн...
Ҳубал
Ҳубал — қад. араб маъбуди, кинона қабилалар уюшмаси ва уларнинг ўтроқ тармоғи -Қурайшийлар ва Макка ш. ҳомийси. Ривоятларга кўра Ҳ. кинонийларга Шим. Арабистон (Набатея)дан ўтган. Маккада унинг санамлари бешакл тош ҳамда сердолик ҳайкалча кўринишида мавжуд бўлиб, синдирилган ўнг қўли олтин қўл билан...