Ҳижоб
Ҳижоб — (араб. - парда, ёпинғич) - мусулмон аёлларнинг кўчага чиққанда танасининг аврат қисмини беркитиб турадиган ёпинғичи. Ҳ.ни дастлаб Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг хотинлари кейинчалик барча озод мусулмон аёллар ёпиниши ҳақида Қуръон ояти (33, 54) ила кўрсатма берилган. Ҳ.нинг бир неча турлари бор. Ўзбек аёлларининг миллий кийими шаклан Ҳ. кийими билан уйғунлашиб кетган. Ҳ.ни муслима аёллар, ўзларига маҳрам бўлмаган, яъни, ораларида никоҳ қилиниши мумкин бўлган ер кишилар олдида кийган ҳодда бўлишлари лозим бўлади. Ҳ.ни оддий бир хил рангдаги, ажнабий кишиларнинг назарларини жалб қилмайдиган матодан бўлиши матлубдир.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!