Ҳижра — ҳижрат (араб. - кўчиб ўтиш) - Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва тарафдорларининг Маккадан Мадинага кўчиши. Ўз диний тарғиботларини Маккада бошлаган Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Қурайш мушрикларининг унга нисбатан душманлиги кучайиши, вазиятнинг оғирлашиши натижасида 622 йил сафдошлари билан Мадинага кўчганлар. Кўчиш бир неча ой давом етган, 638 йилда халифа Умар буйруғи билан мусулмонлар ўртасида Ҳижра тақвими амалга киритилган, яъни 622 йил мусулмон йил ҳисобининг боши деб еълон қилинган (қ Ҳижрий йил ҳисоби).


Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш