Ҳизбуллоҳ — (араб. - Аллоҳ партияси) -исломдаги фундаменталистик фирқа. 80-й.ларнинг ўрталарида ташкил топган. Бир неча мусулмон мамлакатларда, асосан, Ерон ва Ливанда фаолият юритади. Ҳ.нинг асосий шиори - "Ислом республикаси"ни тузиш учун ислом инқилобини амалга ошириш. Ироқда, Исроил босиб олган Ғазо секторида, Ливанда хам Ҳ. гуруҳлари бор. Ҳозирда Ҳ. Фаластин -Исроил муносабатлари кескинлашган шароитда ўта жангари фаолияти билан ажралиб турмоқда.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш