Атамалар
Азоб
Азоб — (араб. - қийноқ) - шариатда гуноҳ учун белгиланган жазо. Гуноҳ учун қози томонидан белгаланадиган жазо ҳам, нариги дунёда бериладиган жазо ҳам А. деб аталган (яна қ. Азоб ал-қабр).
Азон
Азон — (араб. азана - билдириш, еълон қилиш; синоними нидо чиқариш) - намозга чақириш. А. намоз учун буюрилган суннат ҳисобланади. Одатда ҳар бир масжидда муаззин бўлади. Унинг айтган А.и намоз вақти кирганини билдиради. А. баланд овоз билан ўзига хос оҳанг ила айтилади. А. 622-623 й.ларда Муҳаммад...
Азрақийлар
Азрақийлар — хорижийлардан ажралиб чиққан ўта муросасиз фирқа тарафдорлари. Асосчиси - Нафи ибн ал-Азрақ (685 й. в.е.). 7-а. нинг 2-ярмида араб халифалигининг шарқий ҳудудида хорижийлар ҳаракати кучаяди. А.нинг умавийлар халифалигига ҳамда шиаларга қарши қаратилган енг йирик исёни Ироқ ва Еронда бош...
Азроил
Азроил — ислом динида тўрт бош фариштадан бири (Жаброил, Микоил ва Исрофил билан бирга), жон олувчи фаришта. Ривоятларга кўра, А. дастлаб оддий фаришта бўлган, Аллоҳ Одаматони яратиш учун фаришталарни ердан тупроқ олиб келишга юборади. Ер қаршилик кўрсатади ва фаришталар ундан бир сиқим ҳам юлиб оло...
Айнулқуззот
Айнулқуззот — асл исми Абдулла ибн Муҳаммад ибн Али Миёнжий Ҳамадоний (1099-1132) - шайх, мутасаллаллоҳу алайҳи ва салламвиф. Ҳамадон ш.да туғилган. Унинг илоҳий ҳикмат ва табиатшунослик илмларига оид "Яздон шеноҳт" ("Худони таниш"), тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфнинг ўн асосин...
Айюб
Айюб — (ас) - Қуръонда номи зикр қилинган пайғамбарлардан бири. А. исми Қуръонда тўрт ўринда зикр етилган: Нисо сураси 163-оят, Анъом сураси 84-оят, Анбиё сураси 83-оят. Сод сураси 41-оят. А. Мусо (ас)дан илгари яшаб ўтганлиги ривоят қилинган, баъзи ривоятларда еса, Иброҳим пайғамбардан юз йил илгар...
Акромийлар
Акромийлар — исломдаги диний-сиёсий гуруҳ (оқим). 1997-1999 й.ларда Фарғона водийсида пайдо бўлган. Гуруҳ асосчиси -Акром Йўлдошев (1960 й.да Андижонда туғилган). Гуруҳ аъзолари, асосан, ҳунармандлардан иборат бўлган. Улар расмий ишхоналардан бўшаб, жамоа маъқуллаган меҳнат фаолияти билан шугулланга...
Алавийлар
Алавийлар — қ. Нусайрийлар.
АЛ-АЗҲАР
АЛ-АЗҲАР — Азҳар (ал-Жоме’, ал-Азҳарнинг қисқа номи) - Қоҳирадаги жоме масжид, университет, ўрта ва ўрта махсус билим юртларини ўз ичига олган йирик расмий диний муассаса. Масжид Ал-Муъиз ал-Фотимий буйруғига биноан Жавҳар ас-Сиқоллий томонидан 970-972 й.лари Қоҳира ш. билан баробар қурилган. Унинг...
Алам
Алам — (араб. - аломат, белги, байроқ) - 1) азиз-авлиёлар мозорида, қадамжоларида ўсган дарахтларга осиладиган ҳар хил (кўпинча оқ) латталар. Ўлдирилган кишилар қабрида таёққа осилган латта ҳам А. дейилади. А. жой номлари таркибида кўп учрайди (Аламлисой, Хўжааламбардор ва б.); 2) Еронда ҳар йили ўт...