Алам
Алам — (араб. - аломат, белги, байроқ) - 1) азиз-авлиёлар мозорида, қадамжоларида ўсган дарахтларга осиладиган ҳар хил (кўпинча оқ) латталар. Ўлдирилган кишилар қабрида таёққа осилган латта ҳам А. дейилади. А. жой номлари таркибида кўп учрайди (Аламлисой, Хўжааламбардор ва б.); 2) Еронда ҳар йили ўтказиладиган байрам. Шиалар еътиқодига кўра, авлиё Имом Ризо беш ўғли билан ҳаж қилиш учун Маккага кетаётганда йўлда қароқчилар уларни ўлдиради. Ҳар йили халқ шу кунни хотирлаш мақсадида А. - расм туширилган байроқ кўтариб кўчага чиқади. Мис ёки биринж (бронза)дан қуйилган беш панжали (беш авлиёни ифодаловчи) А. шу маросим асосида пайдо бўлган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!