Азроил
Азроил — ислом динида тўрт бош фариштадан бири (Жаброил, Микоил ва Исрофил билан бирга), жон олувчи фаришта. Ривоятларга кўра, А. дастлаб оддий фаришта бўлган, Аллоҳ Одаматони яратиш учун фаришталарни ердан тупроқ олиб келишга юборади. Ер қаршилик кўрсатади ва фаришталар ундан бир сиқим ҳам юлиб ололмайдилар. Бу ишни фақат А. бажарганлиги сабабли у ўлимдан устун турувчи фаришта деб ҳисобланган. А. тақводорларнинг жонини осон, гуноҳкорларнинг жонини еса қийнаб олади деган фикрлар мавжуд.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!