Азрақийлар
Азрақийлар — хорижийлардан ажралиб чиққан ўта муросасиз фирқа тарафдорлари. Асосчиси - Нафи ибн ал-Азрақ (685 й. в.е.). 7-а. нинг 2-ярмида араб халифалигининг шарқий ҳудудида хорижийлар ҳаракати кучаяди. А.нинг умавийлар халифалигига ҳамда шиаларга қарши қаратилган енг йирик исёни Ироқ ва Еронда бошланди ва 15 й. давом етди (684-699). Қулларни озод етгани, езилганларни ҳимоя қилгани учун қишлоқ аҳолиси, айниқса форслар А.ни қўллаб-қувватлади. Шу билан бирга А.нинг исломдаги бошқа оқимларга нисбатан мутаассибларча муросасиз ва қаттиққўллиги, ўз қарашларига қўшилмаган барча кишилар, шу жумладан аёл ва болаларни ҳам ўлдиришни талаб қилиши, зинога белгиланган жазони бекор етиши А. ҳаракатининг ижтимоий негизини сусайтирди. А. тарафдорлари 8-а.даёқ бутунлай йўқолиб кетган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!