Айюб
Айюб — (ас) - Қуръонда номи зикр қилинган пайғамбарлардан бири. А. исми Қуръонда тўрт ўринда зикр етилган: Нисо сураси 163-оят, Анъом сураси 84-оят, Анбиё сураси 83-оят. Сод сураси 41-оят. А. Мусо (ас)дан илгари яшаб ўтганлиги ривоят қилинган, баъзи ривоятларда еса, Иброҳим пайғамбардан юз йил илгари яшаган дейилади. А. ўта тақводор, камбағалларга меҳрибон, етим ва беваларга саховатли, меҳмондўст инсон ҳамда ўзи ниҳоятда бадавлат ва серфарзанд бўлгани ривоят қилинган. Шундай имкониятлар соҳиби бўлган А. бирон марта ҳам Аллоҳга осий бўладиган иш содир етмай, ибодатни тарк қилмаган, ҳар доим шукрона айтиб юрган. А. катта бойлик егаси бўла туриб, Аллоҳга бирон бир гуноҳ иш қилмаганидан шайтони лаин изтиробда еди. Чунки бошқа бойлар ҳар қадамда Аллоҳга осийлик қилишарди. Ва шайтони лаин ҳасад қилиб Аллоҳга хитоб қилади ва: "Бу А. сенинг берган молу давлатинг, фарзандларинг ва саломат қилиб қўйганинг учунгина сенга ибодат қилиб юрибди. Мен кафиллик берурманки, агарда сен унинг молу дунёсини ва соғлигини кетказиб, имтиҳон қилсанг, албатта у куфрга кетиб, сени унутади" - дейди. Шу боисдан Аллоҳ А. молу-дунёсини, фарзандларини ҳалокатга учратиб, ўзини ҳам оғир хасталикка мубтало қилиб синайди. Лекин А. бошига ҳар қанча мусибат етганда ҳам Аллоҳнинг зикрини тилидан қўймай, ибодатини асло тарк қилмайди. А. етган оғир хасталик оқибатида у жойидан қўзғала олмайдиган ҳолга етганида ҳам унинг вафодор аёли унга қараб, уни парвариш қилиб туради. Ниҳоят шунча оғир синовларни бошидан ўтказган А.га Аллоҳ яна соғлиқ инъом қилади ва унга фарзандлару кўпгина молу дунё ато етади. Шу ўринда уламолар бир мулоҳазани қайд етадилар: А.га етган хасталик борасида турли ривоятлар келган, жумладан А.нинг танасини яра босиб, қуртлар еб, одамлар А.ни даштга чиқариб юборган емиш. Тавҳид уламолари қайд етадиларки, пайғамбарлар бундай жирканч хасталикка мубтало қилинмайдилар. Зеро, бундай ҳолатга тушишлик пайғамбарлик мақомига тўгри келмайди. А. қиссасида ва унинг бошига тушган мусибатлару хасталикда ҳамда А.нинг Аллоҳга дуо қилиши оқибатида унинг шифо топиб яна молу дунё соҳиби бўлишида мўминларга ибрат ва намуна бор. Зеро, пайғамбаримиз ҳам: "Синовнинг енг қаттиғи пайғамбарларга, сўнгра солиҳларга, сўнгра шуларга ўхшашларга бўлур..." мазмунида ҳадис айтганлар. Шундан маълум бўладики, бу дунёда мусибат етиш билан бўладиган синов бадбахтлик белгаси емас. Зеро, бу фоний дунё қилинган ишга яраша мукофот олиш ўрни емас, балким имтиҳон ва охират учун захира тўплаш ўрнидир.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!