Айнулқуззот
Айнулқуззот — асл исми Абдулла ибн Муҳаммад ибн Али Миёнжий Ҳамадоний (1099-1132) - шайх, мутасаллаллоҳу алайҳи ва салламвиф. Ҳамадон ш.да туғилган. Унинг илоҳий ҳикмат ва табиатшунослик илмларига оид "Яздон шеноҳт" ("Худони таниш"), тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфнинг ўн асосини талқин қилувчи "Тамҳидот" ("Текислаш"), худонинг сифатлари ва зотига бағишланган "Зубдат-ул-ҳақойиқ" ("Ҳақиқатлар қаймоғи") китоблари бор. У ақлни билим ҳосил қилишнинг муҳим воситаси деб билди. Мутафаккир фикрича, ақл фақат моддий дунёдаги воқеаларнигина тушуниб етиши мумкин, Ҳақнинг моҳиятини англашда еса, ожиздир. А. инсоннинг моҳиятини ишқ ташкил етади, ишқ воситасидагина инсон камолотга еришади, ишқ дунёни ҳаракатлантириб туради, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, олий даражадаги илоҳий ишқ қуйи даражадаги инсоннинг дунёвий неъматларга бўлган рағбатини инкор етмайди, балки уни тўлдиради. "Кимки худони севса, унинг расули, ўзининг пиру муршиди ва ўз ҳаётини ҳам севиши лозим", - деб ёзади. А. бир неча йил қози ул қуззот - бош қози бўлиб ишлаган ва адолат йўлини тутган, диний ихтилофларга қарши турган. Унинг ижтимоий-ахлоқий фикрлари Ўрта Осиё, Озарбайжон, Ерон мутафаккирларига таъсир ўтказган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!