АЛ-АЗҲАР
АЛ-АЗҲАР — Азҳар (ал-Жоме’, ал-Азҳарнинг қисқа номи) - Қоҳирадаги жоме масжид, университет, ўрта ва ўрта махсус билим юртларини ўз ичига олган йирик расмий диний муассаса. Масжид Ал-Муъиз ал-Фотимий буйруғига биноан Жавҳар ас-Сиқоллий томонидан 970-972 й.лари Қоҳира ш. билан баробар қурилган. Унинг таркибидага мадраса (996) 11-а.дан бошлаб Қуръон, ҳадис, фиқҳ, тил ҳамда балоғат фанлари ўқитиладиган университетга айлантирилган. 14-15-а.ларда унга яна бир неча янги қурилган мадрасалар қўшилган. 18-а.да А. енг мўтабар умуммусулмон фан ва таълим маскани сифатида шуҳрат қозонди. 1961 й.да "ал-Азҳарни ривожлантириш ҳақида" қонун қабул қилингач, вазирлик мақоми берилган. А. диний муассасасига раҳбар - Шайхул Азҳарни Миср Президенти тайинлайди. Ушбу қонунга кўра, А. университетида қатор дунёвий факултетлар, жумладан, идора ишлари ва саллаллоҳу алайҳи ва салламдо, политехника, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, педагогика ва хотин-қизлар факултетлари очилди. А. ҳузурида 50 йирик уламодан ташкил топган (шулардан 30 нафари мисрлик ва 20 нафари хорижлик) Ислом тадқиқотлари Академияси фаолият кўрсатади. А. кутубхонасида 20 мингдан зиёд қўлёзмалар жамғармаси мавжуд. "Мажаллат ал-Азҳар" журналини нашр етади. Университет факултетларига шу муассаса таркибига кирувчи бошланғич, ўрта ва ўрта махсус билим юртларини муваффақиятли тугатган талабалар қабул қилинади. Ўрта таълим юрти (маоҳид иъдодия)да ўқиш муддати - 3 йил, махсус таълим (маоҳид санавия)да еса - 4 йил. АЛАЙҲИССАЛОМ (араб. - унга салом бўлсин) - исломда пайғамбарлар номи тилга олинганда айтиладиган ибора. Бу ибора барча пайғамбарлар, жумладан, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) номи тилга олинганда ҳам айтилади. Аммо, мазкур иборанинг иккинчи тури -"Саллаллоҳу алайҳи васаллам" ("Аллоҳ таоло ул зотга ўзининг салавот ва саломини нозил етсин") ҳам мавжуд бўлиб, у фақат Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) пайғамбарга нисбатан айтилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!