Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам қазои ҳожат қилмоқчи бўлганларида чўккаламасдан олдин этакларини юқори кўтармас эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ҳузайфа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қавмнинг супуриндилар ташланадиган жойига келиб колдилар-да, тик туриб пешоб қилдилар. У кишига таҳорат суви келтирдим. Четланиш учун орқамга қайтиб кетаётган эдим, мени (ёнларига) чақирдилар. (У кишига) шу қадар яқинлашдимки, худди товонларининг ёнида эдим. Таҳорат қилдилар ва маҳсилари устига масҳ тортдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо онамиз)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Кимки сизларга, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам тикка туриб пешоб қилдилар, деса, унга ишонманглар. У киши фақат ўтириб бавл қилар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

(Абдуллоҳ) Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Бир куни Ҳафса (опам)нинг уйи томига бир юмуш билан чиққан эдим, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам юзлари Шом (шаҳри)га ва орқалари Каъбага қараган ҳолда қазои ҳожат қилаётганларига кўзим тушди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни кичик қазои ҳожат қилганда қиблага қараб ўтиришдан қайтарган эдилар. Вафотларидан бир йил олдин ўзларининг қиблага қараб ўтирганларига кўзим тушди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Аййуб Ал-Ансорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят килинди; у деди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳожатга борганингизда, хоҳ катта, хоҳ кичик қазои ҳожат қилсангизлар, қиблага қараб ўтирмангизлар, қиблага орқа ҳам ўгирмангизлар. Лекин кунчиқарга ёки кунботарга қараб ёки орқа қилиб ўтирингизлар!» (Бу ҳукм Мадина аҳолиси учун ҳамда қибласи кунчиқар ёки кунботар томонда бўлмаган юртлар учундир.)

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша онамиз (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонадан чиққанларида «Ғуфронака» («Ўзингдан авф тилайман») дер эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят килинди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага кираётганларида: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳубси вал-ҳабаиси» («Аллоҳим, ёмон нарса ва ёмон ишлардан асрамоғингни сўраб, ўзингдан паноҳ тилайман!») дер эдилар.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

(Ҳадиснинг маъноси: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага кираётиб, «Аллоҳим, ўзингдан паноҳ тилайман!» дедилар. Шуъба айтди: Бир дафъа эса «Ифлос ва тубан нарсалардан» ёки «эркак ва урғочи шайтонлардан асрамоғингни сўраб, ўзингдан паноҳ тилайман», дедилар).

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят килинди: у деди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «(Жаннатнинг калити - намоз). Намознинг калити — таҳоратдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Таҳорат боблари