Ҳожатхонадан чиққанда ўқиладиган дуо
Оиша онамиз (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонадан чиққанларида «Ғуфронака» («Ўзингдан авф тилайман») дер эдилар».
Бу ҳадис ҳасан-ғариб.
Аҳмад, Абу Довуд, ибн Можа ва Абу Дарамий ҳам бу ҳадисни ривоят қилишган, шунингдек, бу ҳадис ибн Ҳаббон, ибн Ҳузайма, Ибнул-Жоруд ва Ал-Ҳоким томонидан тахриж қилинган. Абу Ҳатим, саҳиҳ эканини қайд этади. Ан-Нававий «Шарҳ ул-муҳаззаб» китобида «Бу ҳадис ҳасан- саҳихдир», дейди. Ғариб эканига сабаб эса, Юсуф ибн Абу-Бурдадан буни фақат Исроил ривоят қилган. Лекин Исроил сиқа (ишонарли) киши ва ҳужжатдир. (Аҳмад Муҳаммад Шокир).
Буни фақатгина Исроил, Юсуф ибн Абу Бурдадан ривоят қилгани бизга маълум. Абу Бурда ибн Абу Мусонинг номи Омир ибн Абдуллоҳ ибн Қайс Ал-Ашъарийдир.
Бу бобда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган шу ҳадисдан бошқа ҳадисни билмаймиз.