Ҳожатхонага киришда ўқиладиган дуо
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят килинди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага кираётганларида: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳубси вал-ҳабаиси» («Аллоҳим, ёмон нарса ва ёмон ишлардан асрамоғингни сўраб, ўзингдан паноҳ тилайман!») дер эдилар.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Аҳмад (ибн Ҳанбал), Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Ан-Насоий ва ибн Можа ҳам бу ҳадисни ривоят қилганлар.
Дўстларигиз билан улашинг!