Ҳожатхонага киришда ўқиладиган дуо
(Ҳадиснинг маъноси: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага кираётиб, «Аллоҳим, ўзингдан паноҳ тилайман!» дедилар. Шуъба айтди: Бир дафъа эса «Ифлос ва тубан нарсалардан» ёки «эркак ва урғочи шайтонлардан асрамоғингни сўраб, ўзингдан паноҳ тилайман», дедилар).
Бу бобда Али, Зайд ибн Арқам, Жобир ва ибн Масъуд (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Анаснинг ҳадиси бу бобда ривоят қилинган ҳадисларнинг энг саҳиҳи ва энг ҳасанидир.
Зайд ибн Арқом ҳадисининг иснодида чалкашлик бор. Ҳишом Ад-Даставоий ва Саъд ибн Абу Аруба, Қатодадан ривоят қилишди. Саъид: «Ал-Қосим ибн Афв Аш-Шайбонийдан, Зайд ибн Арқомдан» деган бўлса, Ҳишом Ад-Даставоий, «Қатодадан, Зайд ибн Арқомдан» деди. Шуъба ҳамда Маъмар ҳам бу ҳадисни Қатодадан, Ан-Назр ибн Анасдан ривоят қилдилар. Шуъба: «Зайд ибн Арқомдан» деган бўлса, Маъмар эса: «Ан-Назр ибн Анасдан, унинг отасидан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан» деди. Бунинг сабабини Муҳаммад (Ал- Бухорий)дан сўрадим, у: «Қатода ҳар икковидан ҳам ривоят қилган бўлиши эҳтимол», деб жавоб берди.