Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам қуёш тутилганда (кусуф) намоз(и) ўқидилар: қироат қилдилар, кейин рукуъга бордилар; кейин қироат қилдилар, кейин рукуъга бордилар; кейин қироат қилдилар, кейин рукуъга бордилар; кейин икки марта сажда қилдилар. Иккинчи ракъатини ҳам худди шундай ўқидилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Исҳоқ ибн Абдуллоҳ ибн Кинонадан ривоят қилинди; айтди: «Мадинанинг амири (волийси) Валид ибн Уқба мени Ибн Аббосга жўнатди, у кишидан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёмғир дуоларини сўрашим керак эди. У кишининг ҳузурига етиб келдим, шунда бундай деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мубтазал (хор-ҳақир) қиёфада, тавозуъ ва тазарруъ ҳолатида очиқ ҳаво намозгоҳига чиқдилар. Сизларнинг бу хутбаларингиздек хутба айтмадилар. Ва лекин дуода, тазарруъ ва такбирда давом этдилар ва худди ҳайитда ўкиган намозларидек икки ракъат намоз ўқидилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абул-Лаҳм (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «У(Абул-Лаҳм) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни Аҳжаруз-зайтда кўрдики, қўлларини кўтариб, ёмғир тилаб, дуо қилар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдуллоҳ ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (Аллоҳу таолодан) ёмғир сўрамоқ учун одамлар билан (намозгоҳга) чиқдилар ва улар билан икки ракъат намоз ўқидилар. Бу икки ракъатда жаҳрий (овоз чиқариб) қироат қилдилар. Ридоларини ўраб олдилар, қўлларини (дуога) кўтардилар, ёмғир тилаб дуо қилдилар, қиблага рўбарў турдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди: «Ибн Умар аҳли-оиласидан бировига ёрдамга ошиқмоғи зарур бўлгач, тез юрмоғи лозим келди ва (шунда) шомни то шафақ ботгунича таъхир этди. Кейин тушиб, иккисини (шом билан хуфтонни) жамъ қилиб ўқиди. Сўнг уларга, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тез юрмоқлари зарур бўлганда ана шундай қилганларини сўзлаб берди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Муъоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Табук ғазотида эканликларида кун оғишидан олдин қўзғалсалар, пешинни кейинга суриб асрга улаб, иккисини бирга қўшиб (жамъ қилиб) ўқир эдилар. Ва агар қуёш оғишидан кейин қўзғалсалар, асрни олдинроққа суриб, пешинга улаб, пешин билан асрни қўшиб (жамъ қилиб) ўқир эдилар, кейин юрар эдилар. Агар шомдан олдин қўзғалсалар, шомни кейинга суриб, хуфтон билан бирга қўшиб ўқйр эдилар. Ва агар шомдан кейин қўзғалсалар, хуфтонни олдинга суриб, шом билан бирга қўшиб ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ҳазарда (муқимлиқда) ҳам, сафарда ҳам намоз ўқидим. Муқимликда ул зот билан бирга пешин намозини тўрт ракъат, фарздан кейин эса икки ракъат ўқидим. Сафарда у зот билан бирга пешин намозини икки ракъат, фарздан кейин ҳам икки ракъат ўқидим; аср намозини ҳам икки ракъат ўқидим, (аммо) асрдан кейин ҳеч намоз ўқимадилар. Шом намозини ҳазарда (муқимликда) ҳам, сафарда ҳам бир хил - уч ракъат ўқидим. На ҳазарда (муқимликда), на сафарда - шом намози қисқартирилмади. Чунки, у кундузнинг витридир. Шомдан кейин икки ракъат ўқидим».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга сафарда пешин намозини икки ракъат ўқидим, ундан (фарздан) кейин ҳам икки ракъат ўқидим».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ал-Барро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўн саккизта сафарда йўлдош бўлдим; қуёш оғганда пешиндан олдинги икки ракъатни тарк этганларини кўрмадим».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир гал сафар қилдилар ва шунда ўн тўққиз кун икки ракъат-икки ракъатдан намоз ўқидилар». Ибн Аббос айтади: «Бизлар ҳам (бир жойда ўн тўққиз кун яшаб қолсак) ўша ўн тўққиз кун орасида икки ракъат-икки ракъатдан намоз ўқиймиз. Агар бундан кўпроқ яшаб қолсак, тўрт ракъат ўқиймиз».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Сафар боблари