Сафарда нафл намози ўқимоқ
Ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга сафарда пешин намозини икки ракъат ўқидим, ундан (фарздан) кейин ҳам икки ракъат ўқидим».
Бу ҳадис ҳасан.
Ибн Абу Лайло бу ҳадисни Аттиййа ва Нофиъ воситасида Ибн Умардан ривоят қилган.
Дўстларигиз билан улашинг!