Намозда юзни ўгириб қарамоқ
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан намозда юзни ўгириб қарамоқ ҳақида савол қилдим. Айтдиларки, «Бу бир ихтилос (қўчирма)дирки, шайтон кишининг намозидан шундоқ ўғирлайди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга бундай дедилар: «Эй фарзандим! Намозда асло юзингни ўгириб қарама! Чунки намозда юзни ўгириб қарамоқ ҳалокатдир! Агар жуда зарур бўлса, (бу ишни) нафл намозларида қил, фарз намозларида қилма!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИкрима (розияллоҳу анҳу)нинг баъзи биродарларидан ривоят қилинди, «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда кўз қири билан боқар эдилар». Ва ўтган ҳадисни зикр қилди...
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда ўнг томонга ва чап томонга кўз қири билан боқар эдилар. Бўйинларини орқага қайирмас эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ