Намозда юзни ўгириб қарамоқ
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда ўнг томонга ва чап томонга кўз қири билан боқар эдилар. Бўйинларини орқага қайирмас эдилар».
Бу ҳадис ғариб.
Вакиъ бу ҳадис ривоятида Ал-Фазл ибн Мусога мухолафат қилган.
Дўстларигиз билан улашинг!