Масжидда тупурмоқ кароҳат эканлиги
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Масжидда (ерга) тупурмоқ хатодир ва бу хатонинг каффорати тупукни кўммоқликдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқТориқ ибн Абдуллоҳ Ал-Муҳорибий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Намозда эканингда ўнг томонингга тупурма. Ва лекин (намозхон бўлмаса) орқангга ёки (ҳеч ким бўлмаса) чап томонингга ёхуд чап оёғинг остига тупургил!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМанбалар
Масжидда тупурмоқ кароҳат эканлиги