Масжидда тупурмоқ кароҳат эканлиги
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Масжидда (ерга) тупурмоқ хатодир ва бу хатонинг каффорати тупукни кўммоқликдир».
Ан-Нававий бу ҳадис шарҳида масжидда ерга тупурмоқ қатъиян хато эканини, ости тунроқ ёки кум бўлган масжидларда ерга тупурилганда ўша тупукни кўмиш кераклигини айтади.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Дўстларигиз билан улашинг!