Сафарда нафл намози ўқимоқ
Ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ҳазарда (муқимлиқда) ҳам, сафарда ҳам намоз ўқидим. Муқимликда ул зот билан бирга пешин намозини тўрт ракъат, фарздан кейин эса икки ракъат ўқидим. Сафарда у зот билан бирга пешин намозини икки ракъат, фарздан кейин ҳам икки ракъат ўқидим; аср намозини ҳам икки ракъат ўқидим, (аммо) асрдан кейин ҳеч намоз ўқимадилар. Шом намозини ҳазарда (муқимликда) ҳам, сафарда ҳам бир хил - уч ракъат ўқидим. На ҳазарда (муқимликда), на сафарда - шом намози қисқартирилмади. Чунки, у кундузнинг витридир. Шомдан кейин икки ракъат ўқидим».
Бу ҳадис ҳасан.
Муҳаммад (Ал-Бухорий)дан эшитдим; айтди: «Ибн Аби Лайло мен учун бундан ҳам кўра севимлироқ бирор ҳадис ривоят қилмаган».