Намоз қанча муддат қаср ўқилмоғи
Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир гал сафар қилдилар ва шунда ўн тўққиз кун икки ракъат-икки ракъатдан намоз ўқидилар». Ибн Аббос айтади: «Бизлар ҳам (бир жойда ўн тўққиз кун яшаб қолсак) ўша ўн тўққиз кун орасида икки ракъат-икки ракъатдан намоз ўқиймиз. Агар бундан кўпроқ яшаб қолсак, тўрт ракъат ўқиймиз».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан биргаликда Мадинадан Макка сари (йўлга) чиқдик, шунда икки ракъат ўқидилар. (Ровий) Абу Исхоқ Ал-Ҳазрамий айтади: «Анасга: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада қанча турдилар?» дедим. «Ўн (кун)», деди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМанбалар
Намоз қанча муддат қаср ўқилмоғи