Намоз қанча муддат қаср ўқилмоғи
Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир гал сафар қилдилар ва шунда ўн тўққиз кун икки ракъат-икки ракъатдан намоз ўқидилар». Ибн Аббос айтади: «Бизлар ҳам (бир жойда ўн тўққиз кун яшаб қолсак) ўша ўн тўққиз кун орасида икки ракъат-икки ракъатдан намоз ўқиймиз. Агар бундан кўпроқ яшаб қолсак, тўрт ракъат ўқиймиз».
Бу ҳадис ҳасан-ғариб-саҳиҳ.
Илова: «Мухтасар ул-виқоя»дан: «Бас, бир киши юқорида зикр қилинганидек мусофир бўлса, ўз шаҳрига қайтиб келгунича ё бошқа шаҳарда ёки қишлоқда ярим ой туришни ният қилса, тўрт ракъатли фарз намозини икки ракъат этиб, қисқартириб ўқур. Шариатда мусофир деб турадиган (доим яшайдиган) еридан ўртача юриш билан уч кунлик йўлни қасд қилиб чиққан кишига айтилади. Уламо бу массфани 90 чақирим (км) деб иттифоқ қилгай». «Мухтасар», 49-бет.