Кусуф намози (қуёш ёки ой тутилганда ўқиладиган намоз)
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида қуёш тутилди ва шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар билан намоз ўқидилар. Қироатни узоқ чўздилар, кейин рукуъ қилдилар ва рукуъни узоқ чўздилар, кейин (рукуъдан) бошларини кўтардилар ва қироатни чўздилар, аммо олдингисидан кўра қисқароқ қилдилар; кейин рукуъ қилдилар ва рукуъни чўздилар, аммо олдингисидан кўра қисқароқ қилдилар; (рукуъдан) бошларини кўтардилар ва (изидан) саждага бордилар. Кейин иккинчи ракъатда (ҳам) худди шундай қилдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам қуёш тутилганда (кусуф) намоз(и) ўқидилар: қироат қилдилар, кейин рукуъга бордилар; кейин қироат қилдилар, кейин рукуъга бордилар; кейин қироат қилдилар, кейин рукуъга бордилар; кейин икки марта сажда қилдилар. Иккинчи ракъатини ҳам худди шундай ўқидилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ