Сафарда нафл намози ўқимоқ
Ал-Барро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўн саккизта сафарда йўлдош бўлдим; қуёш оғганда пешиндан олдинги икки ракъатни тарк этганларини кўрмадим».
Баён қилинган бу икки ракъат пешин намозининг суннатидир. Сафарда вақт суннатлари ўқилади деб айтганлар шу ҳадис билан истиддол (далил-исбот) қиладилар. Баъзилар эса бу икки ракъатни пешиннинг суннати деб эмас, заволда ўқиладиган нафл намози деб қабул қилади.
Бу бобда Ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ҳадис ривоят қилинган.
Ал-Барронинг ҳадиси ғариб.
Бу ҳадисни Муҳаммад (Ал-Бухорий)дан сўрадим, уни фақат Ал-Лайс ибн Саъднинг ривоятидан билади. Муҳаммад (Ал-Бухорий) Ал-Бусро Ал-Ғифорийнинг исмини билмади ва ҳадисини ҳасан кўрди.
Ибн Умардан бундай деб ривоят қилинган: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарда фарздан олдин ёки кейин нафл намози ўқимас эдилар». «Яна Ибн Умардан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарда нафл намозлари ўқиганлари ривоят қилинган. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин илм ахллари бу масалада ихтилоф қилдилар. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан баъзилари киши сафарда татаввуъ (суннат ва нафл намозларини) ўқийди, деган фикрдалар. Аҳмад ва Исҳоқ шу қавлга эга бўлишган. Илм ахлларидан бир гуруҳи эса на фарздан олдин, на кейин (суннат) ўқилмайди, деган фикрдадир.
Сафарда татаввуъ (суннат ва нафл) намози ўқимасликнинг маъноси рухсатни қабул қилмоқдир. Аммо кимки ўқиса, шубҳасиз, бунда ўзи учун улуғ фазилат бор. Илм аҳлларидан кўпчилигининг қавли шу: сафарда татаввуъ (суннат ва нафл) намози ўқимоқни ихтиёр қилганлар.
(Илова: Имом Ат-Термизий сафарда суннат ва нафл намозла-ри ўқилишини қуйида Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)нинг ҳасан ҳадислари билан қувватлайдилар).